Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мянмадаги зилзила оқибатида 694 киши ҳалок бўлди
Мянмада содир бўлган зилзила қурбонлари сони 694 кишига, жароҳатланганлар сони 1670 нафарга етди.
Мянмадаги кучли зилзила оқибатида 694 киши ҳалок бўлди, 1670 киши жароҳатланди, деб ёзади ТАСС Agence France-Presse'га таяниб.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 28 март куни қайд этилган кучли силкинишлар деярли бутун мамлакат бўйлаб вайронагарчиликларга сабаб бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кўплаб турар жой бинолари, маъмурий бинолар ва шифохоналар қулаган.
28 март куни эрталаб Мянма марказида 7,7 магнитудали кучли зилзила юз берди, унинг эпицентри Мандалай шаҳри яқинида жойлашган. Мамлакатда бир қатор бинолар шикастланган, кўплаб одамлар касалхонага ётқизилган. Ер силкинишлари Ирравади дарёси устидаги кўприкнинг қулашига ва тарихий Мандалай саройининг қисман вайрон бўлишига олиб келди. Расмийлар фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Расмийлар олтита ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилди: Сикайн, Мандалай, Пегу, Магуэ, шарқий Шан штати ва пойтахт Нейпидода. Мянма бош вазири, генерал Мин Аун Хлайн халқаро ҳамжамиятни ёрдам беришга чақирди.
Мавзуга оид
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
10:26 / 04.04.2026
Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари президент этиб сайланди
09:07 / 31.03.2026