Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Neuralink кўзи ожиз инсонга кўриш қобилиятини қайтаришга ёрдам берувчи чипини синовдан ўтказади
Blindsight номли тажриба 2025 йил охирига қадар ўтказилади. Компания эгаси Илон Маскка кўра, аввалига тасвир сифати паст бўлади.
Миллиардер Илон Маскнинг Neuralink компанияси инсонга кўриш қобилиятини қайтаришга ёрдам берадиган биринчи чипни ўрнатишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда бизнесмен Америка сиёсий ҳамжамияти аъзолари билан учрашувда маълум қилди.
Маскнинг сўзларига кўра, Blindsight номли тажриба 2025 йил охирига қадар ўтказилади. Ҳозирча таржибанинг аниқ муддати ошкор этилмаган. Таъкидланишича, унинг дориасида кўзи ожиз бемор стартап ихтироси ёрдамида кўриш қобилиятини тиклай олади.
Миллиардернинг қайд этишича, аввалига тасвир сифати паст бўлади. Бу техник чекловлар билан боғлиқ. Аммо вақт ўтиши билан беморлар «ғайритабиий кўриш» қобилиятига эга бўлади. Маскнинг олдинги даъволарига кўра, бу инфрақизил ва ултрабинафша скептрларда кўра олиш имкониятини англатади.
Neuralink ўзининг Blindsight лойиҳасини 2024 йил сентябрда тақдим этганди. У кўриш қобилиятини қайтариш мақсадида мияга уланадиган имплант ҳисобланади. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, мазкур технология туғма кўр ёки кўзи йўқ инсонларда ҳам ишлайверади. Беморларга қўйиладиган асосий талаб — бош миянинг кўриш имкониятини тақдим этадиган қобиғига шикаст етмаган бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январ ойида дунёдаги биринчи одамга Neuralink мия импланти ўрнатилганди. 29 ёшли Ноланд Арбо умуртқа поғонаси шикастланган бахтсиз ҳодиса оқибатида бутунлай фалаж бўлиб қолган. Арбо миясига Neuralink чипининг ўрнатилиши натижасида фикр кучи ёрдамида компютерни бошқара олган.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Маск: АҚШ армияси Starlinkʼни камикадзе дронларда қўллаган
23:39 / 18.05.2026
Илон Маск судда OpenAI раҳбари Сэм Алтманга ютқазди
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
22:36 / 10.03.2026