Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда Siemens иштирокида "яшил" логистика маркази ташкил этилиши мумкин
Мамлакатнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Германиянинг Stark Legal юридик фирмаси раҳбари Иляс Гюжлюнинг Ўзбекистонга сафари ташкил этилди.
Фото: "Дунё" АА
Сафар давомида Иляс Гюжлю Ўзбекистон ҳукумати ва ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Ташқи ишлар вазирлигида меҳнат миграцияси ва ўзбек мутахассисларини Германияда ишлашга тайёрлаш бўйича тил марказини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ваколатхонасини очиш ва ўзбек маҳсулотларини Европа бозорига олиб чиқиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Stark Legal юридик фирмаси раҳбари Иляс Гюжлю Сирдарё вилоятига сафари чоғида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов билан учрашув ўтказди.
Унда инвестициявий лойиҳалар, жумладан, Siemens компанияси иштирокида "яшил" логистика марказини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳа ҳар қандай иқлим шароитида ишлайдиган қуруқ портни қуриш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни ўз ичига олади.
Музокаралар давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва тегишли меморандумларни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:24 / 20.12.2025