Маск кетади, DOGE ҳам ўз фаолиятини тўхтатади – Трамп
АҚШ раҳбари Доналд Трамп миллиардер Илон Маск давлат ишига вақтинча ёлланганини ва 130 кун ишлаганидан кейин кетишини айтди.

Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) қачондир ўз фаолиятини тўхтатишини айтди, чунки Илон Маск фақат 130 кунга махсус давлат ходими сифатида ишлайди, деб хабар берди CNN.
Трампнинг таъкидлашича, Tesla ва SpaceX эгаси Маск ўз компанияларини бошқаришга қайтиши керак. Аммо президент уни имкон қадар узоқ муддат ушлаб туришни истайди, чунки унинг «заковати ва қилган ишларини жуда қадрлайди».
Трамп сўзларига кўра, федерал агентлик раҳбарлари «аллақачон кўп нарсаларни ўрганишган» ва ўз ишини мустақил равишда давом эттириши мумкин. Президент уларнинг баъзилари DOGE ходимларини сақлаб қолишни хоҳлашига ишонч билдирди. Трампнинг таъкидлашича, давлат идоралари раҳбарлари ўзи ишини «скальпель каби» қилиши мумкин бўлган вақт келади.
Март ойи бошида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Илон Маск Оқ уйда бўлиб ўтган учрашув чоғида қизғин баҳслашиб қолган эди. Президент Трамп можарони жимгина кузатгач, Рубиони қўллаб-қувватлаб, унинг ишини «аъло» деб таърифлади.
Манбаларга кўра, Рубио ва Маск ўртасидаги зиддият узоқ йиллик илдизларга эга, хусусан, аввалроқ Давлат котиби юрисдикциясида бўлган USAID фаолиятининг амалда тугатилиши билан боғлиқ.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон | 08:32
-
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:20
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
Мавзуга оид

23:01 / 16.04.2025
Bloomberg Хитойнинг АҚШ билан музокаралар ўтказиш шартларидан хабар топди

21:18 / 16.04.2025
Трамп ўзини танқид қилган Байденга жавоб қайтарди

19:10 / 16.04.2025
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда

18:36 / 16.04.2025