Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша АҚШ билан 2 млрд долларлик ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича шартнома тузади
Полша ва Америка Қўшма Штатлари Patriot ҳаво ҳужумидан ҳимоялаш тизимини моддий-техник қўллаб-қувватлаш бўйича деярли 2 млрд долларлик шартномани имзолайди.
Бу ҳақда Полша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Полша осмонининг хавфсизлиги бебаҳо», – деди Косиняк-Камиш. Унинг таъкидлашича, ракетага қарши мудофаа ва АҚШ билан ҳамкорлик устувор вазифалар ҳисобланади.
Кейинчалик вазир Reuters агентлигига шартнома қиймати тахминан 2 млрд доллар эканини тасдиқлади.
АҚШ билан тузилаётган келишув Patriot тизимини моддий-техник таъминлашга оид бўлиб, у техник қўллаб-қувватлаш таркибий қисмлари ҳамда ўқув машғулотларини ўз ичига олади.
Полша Мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, мазкур келишувнинг бажарилиши Wisla дастурининг асосий қисми ҳисобланган Patriot қўлланма ускуналарини оператив тайёр ҳолатга келтиришга имконият яратади. 2018 йили Варшава Patriot тизимининг илк икки батареясини АҚШдан сотиб олган эди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026