Британиянинг йирик инвестициявий ҳолдинги Ўзбекистон бозорига кирмоқчи
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг етакчи инвестициявий ҳолдингларидан бири – United Green Group ташкилотининг инвестициялар бўйича бош директори Албрехт Фришеншлагер билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Албрехт Фришеншлагернинг айтишича, United Green Group ҳолдинги Ўзбекистон билан инвестициявий ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор.
Томонлар ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш учун United Green Group ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ҳамда идоралари ўртасида ишчи алоқаларни ўрнатиш бўйича келишувга эришдилар.
United Green Group'га ХХ асрнинг бошида Британияда асос солинган. У ҳозирги кунда энергетика, автомобилсозлик, савдо, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалиги ва тижорат соҳасида фаолият олиб бормоқда. Ҳолдинг ўзининг бой тажрибаси, инновацион ёндашувлари ва кенг кўламли фаолияти орқали халқаро миқёсда кўплаб лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган маблағларидан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилган
Ўзбекистон | 15:54
-
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда
Жамият | 15:31
-
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган
Жаҳон | 15:26
-
Генерал Попов 5 йилга қамалди
Жаҳон | 15:09
Мавзуга оид

15:06 / 16.04.2025
Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин

12:05 / 07.04.2025
Telegraph: Британия сувларида Россиянинг жосуслик датчиклари топилди

10:43 / 29.03.2025
Британияда ишламоқчи бўлганлар учун таълим дастурлари амалга оширилади

14:44 / 20.02.2025