Ўзбекистонда уч йилда ноёб металлар бўйича 76 та лойиҳа амалга оширилади
Украинанинг Open4business ва Fixygen электрон нашрларида "Ўзбекистон ноёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 2,6 миллиард АҚШ долларлик лойиҳаларни амалга оширади" сарлавҳали мақолалар рус, украин, инглиз, немис ва испан тилларида эълон қилинди.

Фото: fixygen.ua
"Ўзбекистон президенти саноат учун муҳим минераллар хомашё базасини кенгайтириш ва қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тақдимот билан танишди", – деб ёзган манбалар.
Қайд этилганидек, Ўзбекистонда волфрам, молибден, магний, литий, германий, графит, ванадий ва титан каби 30 дан ортиқ саноат учун муҳим минераллар мавжуд.
"Келгуси уч йилда 28 та ноёб минерал бўйича 2,6 миллиард долларлик 76 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда. Бунинг учун хомашё базасини кенгайтириш мақсадида геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларига қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда", –дейилган материалларда.
Энг асосий вазифа – замонавий технологияларни қўллаб, қиммат хомашёни рудадан ажратиб олиш, софлигини ошириш ва юқори қийматли маҳсулотлар яратиш эканлиги алоҳида урғуланган. "Масалан, "Ингичка" конидаги волфрам концентрати бойитилса, қўшилган қиймат 2 карра ошади. Ҳозирча шу каби 18 та лойиҳа ишлаб чиқилган", – дея маълум қилган электрон нашрлар.
Шунингдек, соҳада "хомашё – қайта ишлаш – илм ва технология – тайёр маҳсулот" занжирини кенгайтириш мақсадида молибден ва волфрамга бой Тошкент ва Самарқанд вилоятларида технопарклар ташкил қилиш таклифи билдирилгани таъкидланган.
Украина ОАВ ёзганидек, "Ўзбекистон етакчиси бу борада саноат тажрибалари ва технология трансферини амалга ошириш, замонавий лаборатория ва ўқув марказлари очиш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, "тўртинчи саноат инқилоби" даврида муносиб ўринга эга бўлиш учун мустаҳкам замин яратиш зарурлиги таъкидланди".
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 00:43
-
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди
Жаҳон | 00:22
-
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:58 / 24.04.2025
-
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди
Жаҳон | 23:25 / 24.04.2025
Мавзуга оид

00:23 / 21.04.2025
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди

20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди

15:34 / 10.04.2025
«Ўзбекистон инвесторлари куни» яна 7 та шаҳарда ташкил этилади

09:18 / 07.04.2025