Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Газел» дарахтга бориб урилди
ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси ичида бўлган икки йўловчига биринчи ёрдам кўрсатилди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 10 апрел куни соат 14:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси, 2-даражали йўлида «Газел» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилган.
ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси техник шикастланган ва икки нафар йўловчига биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, феврал охирларида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида автобус дарахтга бориб урилган эди. Бунга жамоат транспорт воситасининг юриш қисмидаги техник носозлик сабаб бўлган.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026