Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Улсан-Ўзбекистон кемасозлик бўйича ўқитиш маркази очилади
Жанубий Кореянинг Улсан шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги делегация Фарғона вилоятига келди.
Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, Фарғона халқаро аэропортида Жанубий Корея вакилларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов ва бошқа расмийлар тантанали кутиб олди.
Кун тартибига кўра, кутиб олиш маросимидан сўнг вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров меҳмонларни қабул қилди ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Фарғона политехника институтида Улсан шаҳри мэри Ким Ду Гёмга фахрий профессор унвонини топшириш маросими ва талабалар билан очиқ мулоқот ўткизилди.
Фарғона шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" массиви – Экошаҳар ҳамда Қувасой шаҳридаги "Бунёдкор" ёшлар тараққиёт саноат зонаси фаолияти меҳмонларга таништирилди.
Якунда энг муҳим тадбир Фарғона шаҳридаги Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)да Улсан-Ўзбекистон кемасозлик бўйича ўқитиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
22:04 / 03.09.2024
Озарбойжон ва Ўзбекистон паром ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
16:30 / 01.09.2024