Тошкентда “Яшил иқтисодиёт” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди
15 апрел куни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамкорлигида “Яшил иқтисодиётга ўтиш: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасида 2025 йил — Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили деб эълон қилинган Давлат дастури доирасида ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — барқарор иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, долзарб ечимларни муҳокама қилиш ва профессионал мулоқот майдони яратишдан иборат бўлди.
Конференцияда дунёнинг турли мамлакатларидан келган экспертлар, молиявий ташкилотлар ва тадқиқот марказлари вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар орасида Жаҳон банки, Осиё ва Европа тикланиш ва тараққиёт банклари, Франциянинг Тараққиёт агентлиги (AFD), Яшил ўсиш бўйича Глобал институт (GGGI), шунингдек, халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings, халқаро аудит ва консалтинг компанияси PricewaterhouseCoopers (PwC) ҳамда сифат ва хавфсизлик стандартларини баҳолаш бўйича хизмат кўрсатувчи Bureau Veritas компанияси каби ташкилотлар ҳам иштирок этди.
Конференция доирасида иқлим ва яшил молия, айланма иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергетика каби масалалар билан бирга, корпоратив ижтимоий жавобгарлик, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, ишлаб чиқаришда шаффофлик ва масъулиятни таъминлашга қаратилган халқаро тамойиллар (ESG) тўғрисида ҳам фикр алмашилди. Шунингдек, маҳсулот ва хизматларнинг сифат, хавфсизлик ҳамда экологик талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган (ISO) тизими доирасидаги стандартларни жорий этиш борасида халқаро тажрибалар тақдим этилди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маск аста-секин сиёсатдан кетишга ваъда берди
Жаҳон | 00:53
-
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
Жамият | 23:56 / 20.05.2025
-
Путин ва Трамп мулоқоти: бу гал ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади
Жаҳон | 23:48 / 20.05.2025
-
Хитой космик станциясидан номаълум микроб штамми топилди
Фан-техника | 23:35 / 20.05.2025
Мавзуга оид

17:00 / 17.05.2025
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида очиқ эшиклар куни ўтказилади

13:44 / 23.09.2024
Қайнота, курсдош ва бошқа яқинлар: 150 миллиардлик зарар ҳисобланган жиноятда Азиз Воитов нималарда айбланяпти?

10:00 / 18.01.2024
Ўзсаноатқурилишбанк ва Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

14:55 / 01.08.2023