Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг аъзолари бўлган якка тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзларининг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг аъзолари бўлган якка тадбиркорларга нисбатан ҳам татбиқ этилиши белгиланди.
Шунингдек, мазкур якка тадбиркорлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади.
«Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аффинаж корхоналари қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмай қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши кўзда тутилди:
- заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни қулай шакллар ва ҳажмларга келтирган ҳолда реализация қилиш;
- қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.
Бундан ташқари, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари қимматбаҳо металлардан ясаган заргарлик буюмларининг ярим тайёр маҳсулотларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Бунда яримтайёр маҳсулотларни реализация қилиш қиймати заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Марказий банкнинг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланиши кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
09:32 / 25.02.2026
Тадбиркорлар ва илм-фан ҳамкорлиги учун махсус электрон платформа яратилади
18:34 / 14.02.2026
Тадбиркор шакар импорти учун божни олиб ташлашни сўради
10:11 / 13.02.2026