Аҳоли саволларига содда ва қулай жавоб берадиган онлайн платформа ишга туширилади
Мобил платформа сунъий интеллект асосида аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган саволларига жавоб беради.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январгача вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини туман (шаҳар) кесимида аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади.
Бунда аҳоли томонидан «қониқарсиз» деб баҳоланган вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари шахсий жавобгарлиги белгиланади.
Сунъий интеллект асосида аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган саволларига мобил телефон орқали содда ва қулай шаклда жавоб олиш имкониятини берадиган онлайн платформа ишга туширилади.
Фармонга кўра, Иқтисодиётда коррупциявий омилларнинг олдини олиш мақсадида:
- давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган чегарасидан четга чиққан ҳолда харидларни амалга оширган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади;
- 2025 йилнинг 1 июлидан йирик инвестиция лойиҳаларида коррупцияга қарши халқаро стандартлар ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш тартиби жорий этилади;
- «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими қамрови янада оширилиб, босқичма-босқич халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга жорий қилинади.
2025 йил якунича:
- халқаро тендер объектлари бўйича субпудратчилар «Шаффоф қурилиш» тизими орқали жалб қилинади;
- қиймати 2 млн АҚШ долларигача бўлган халқаро молия ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган маҳаллий тендерлар «Шаффоф қурилиш» тизимида ўтказилади;
- халқаро тендерлар бўйича жалб қилинган чет эл пудрат ташкилотлари шартнома қийматининг камида 60 фоизини ўз кучи билан бажариш тартиби жорий этилади.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
NYT: Трамп дунёни АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида бўлиш ниятида
Жаҳон | 09:09
-
Кўп қаватли "дом"ларда ҳисоблагич ўрнатмасдан газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Жамият | 08:41
-
Илон Маск давлат ишидан кетишини эълон қилди
Жаҳон | 08:20
-
Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган 5,3 млрд сўмлик дорилар тўхтатиб қолинди
Жамият | 08:17
Мавзуга оид

17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди

20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

13:37 / 18.05.2025
Ички ишларнинг икки ходими катта миқдорда пора билан ушланди

10:20 / 15.05.2025