Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Патрушев Россиянинг Одессага даъвосини эълон қилди
Хавфсизлик Кенгашининг собиқ котиби сўзларига кўра, Украинанинг «Қора денгиз минтақалари» аҳолиси «ўз келажагини ўзи белгилаши керак».
Украинаинг Одесса шаҳри икки асрлик тарихи давомида Россияники бўлиб келган, бироқ ҳозир аҳолисининг катта қисми Украина ҳукумати билан ҳеч қандай алоқаси бўлишини истамайди, деди Россия президенти ёрдамчиси Николай Патрушев.
Хавфсизлик Кенгашининг собиқ котиби сўзларига кўра, Украинанинг «Қора денгиз минтақалари» аҳолиси «ўз келажагини ўзи белгилаши керак».
«Мамлакатимиз халқ иродасини ҳурмат қилади. Буни Қрим, Севастопол, Донбасс ва Новороссиянинг Россия таркибига кириши тажрибасидан ҳам кўриш мумкин», деди Патрушев, Москва Украина ерларини аннексия қилган «референдумлар»га шама қилиб.
Одесса шаҳрига Россия императори Екатерина II асос солган, Россиянинг Қора денгиздаги форпости бўлиб хизмат қилган, аҳоли сони ва иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича мамлакатда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган, Иккинчи жаҳон уруши йилларида эса қаҳрамон шаҳарга айланган, деб эслади Патрушев.
«Энди Одесса порти қурол узатиш марказига, денгиз саботажчилари учун базага айланди. Мен Одесса ва унинг аҳолисининг катта қисмида Киев режими билан ҳеч қандай умумийлик йўқлигига ишонаман», деди у.
Мавзуга оид
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026