Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 09:40 ларда Юнусобод тумани КҲАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги Hyundai русумли транспорт воситаси ва 1986 йилда туғилган З.Ш. бошқарувидаги Kavasaki русумли мототранспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тарқалган видеоларда мотоцикл ўз йўлида келаётгани, автомобил ҳайдовчиси эса белгиланмаган йўлдан қайрилгани айтилади.

ЙТҲ натижасида Kavasaki русумли мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.