Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грин-карта жавоблари 3 май куни чиқади
Натижаларни Тошкент вақти билан 2025 йил 3 май соат 21:00 дан бошлаб дастурнинг расмий сайти – dvprogram.state.gov орқали текшириш мумкин бўлади.
АҚШнинг Хилма-хиллик виза дастурига 2026 йил учун берилган аризалар (DV-2026) жавоблари 2025 йил 3 май куни эълон қилинади.
Аризачилар шу куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб дастурнинг расмий сайти – dvprogramm.state.gov орқали натижани текширишлари мумкин.
Аризалар ўтган йили 2 октябрдан 7 ноябргача қабул қилинганди.
Хилма-хиллик виза дастури – АҚШга иммиграция кўрсаткичлари тарихан кам бўлган халқлар вакилларига Америкага кўчиб бориб яшаш имкониятини беради.
Кўплаб миллатлар қатори, ҳар йили миллионлаб ўзбеклар ҳам бу дастурда қатнашади.
Аввалроқ АҚШ маъмурияти ноқонуний муҳожирларни чиқариб юборишдаги ҳамкорлиги учун Ўзбекистонни бошқа мамлакатларга намуна қилиб кўрсатганди.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026