Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди
Ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилиб, жаримага тортилган.
Фото: Видеодан кадр
Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида 28 нафар болани боғчага олиб кетаётган Damas автомобили ҳайдовчиси ушланди.
ЙҲХХ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси (транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМ 2 баравари миқдорида (750 минг сўм) жарима белгиланган.
Аввалроқ, Сурхондарё вилояти, Денов туманида 32 нафар болани боғчага ташиётгани Damas аниқланган эди.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026