Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Nexia 3 ва Tico тўқнашувида бир киши ҳалок бўлиб, икки киши жароҳатланди
Фарғона туманида Nexia 3 ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўналишдаги Tico билан тўқнашди. Натижада Tico’нинг 65 ёшли ҳайдовчиси ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага юборилди.
Фарғона туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.
Қайд этилишича, ҳолат 5 май куни соат 16:00 атрофида Фарғона — Водил — Ҳамзаобод автомобиль йўлида содир бўлган.
25 ёшли ҳайдовчи Nexia 3 автомобилини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. У қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган ва йўналишида келаётган 65 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Tico билан тўқнашган.
Оқибатда Tico ҳайдовчиси вафот этган. Шунингдек, икки нафар йўловчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026