Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги 21 та бинони ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклиф этилмоқда
Украинанинг Kyiv Diplomatic журнали сайтида Тошкент шаҳрининг қадимий ва замонавий меъморчилигига бағишланган мақола эълон қилинди.
Фото: Kun.uz
Мазкур материал АҚШнинг The Architect's Newspaper ихтисослаштирилган нашрида эълон қилинган Тошкент меъморчилигидаги замонавий модернизм, шунингдек, пойтахт меъморий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақидаги мақола асосида тайёрланган.
"Тошкентнинг кино ва архитектура тарихи бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Иккаласи ҳам шаҳарнинг муҳим геосиёсий ролини ва бир вақтлар унинг кўчаларида ҳукмронлик қилган халқаро руҳни акс эттиради ва экранда ҳам, ундан ташқарида ҳам ажойиб санъат асарларини тақдим этади. Бугунги кунда бу авангард мерос яна меъморлар, рассомлар ва тарихчиларнинг диққат марказида", – деб ёзилган мақолада.
Қайд этилишича, Тошкентнинг замонавий модернизми 2025 йилда бўлиб ўтадиган Венеция архитектура биенналесидаги Ўзбекистон павильонининг асосий мавзуси бўлади.
"Сўнгги йилларда эса Тошкент симпозиумлар ва халқаро ташаббуслар майдонига айланди. Пойтахт шаҳардаги 21 та бинони ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклифи илгари сурилмоқда. Эълон қилинган лойиҳалар орасида "Жемчужина" экспериментал турар жой мажмуаси, "Ўзбекистон" меҳмонхонаси, Чорсу бозори, "Космонавтлар" метро бекати, Алишер Навоий номидаги (Панорама) кинотеатр ва бошқа мажмуалар бор", – деб ёзилган Kyiv Diplomatic мақоласида.
Мавзуга оид
18:02 / 25.11.2025
Тошкентдаги модернизм ёдгорликлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин
20:31 / 13.11.2025
ЮНЕСКО Бош конференция юқори даражада ўтказилгани туфайли Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
08:54 / 13.11.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг янги бош директори билан учрашди
22:46 / 06.11.2025