Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ватиканда кардиналлар янги Рим папасини сайлай олмади
Сикстин черкови томидан қора тутун кўтарилди, бу конклав иштирокчилари биринчи уринишда Рим-католик черковининг янги раҳбарини сайлай олмаганини кўрсатди. Овоз бериш 8 май куни давом этади.
Католик кардиналлар Ватикандаги конклавнинг биринчи кунида 267-папани сайлай олмади. Буни 7 май, чоршанба куни кечқурун Сикстин капелласи томидаги мўридан чиққан қора тутун тасдиқлади. Энди кардиналлар 8 май куни Рим-католик черковининг янги раҳбари сайловини давом эттиради.
Бутун дунёдан 133 нафар кардинални бирлаштирган конклав бошланганидан уч соат ўтиб Сикстин черкови устида қора тутун пайдо бўлди. Бу Рим-католик черкови тарихидаги энг катта конклавдир. Ўн минглаб одамлар муқаддас Пётр майдонида овоз беришнинг биринчи босқичи натижаларини кутган, деб хабар беради AFP.
Конклав бошланишидан олдин кардиналлар овоз бериш жараёнини сир сақлашга қасамёд қилди. Улар 21 апрелда вафот этган Рим папаси Францискнинг ўрнига ўринбосар сайланмагунларича, ҳозир жамоатчиликдан деярли изоляция қилинган.
Ғалаба қозониш учун номзод камида учдан икки овозни, яъни 133 тадан 89 тасини олиши керак. Ҳар бир турдан кейин махсус ўрнатилган мўридан чиқадиган тутун орқали янги папа сайланган ёки сайланмаганини билиб олиш мумкин: қора тутун папа сайланмаганлигини, оқ тутун эса унинг сайланганини билдиради.
Мавзуга оид
09:55 / 17.04.2026
Лев XIV “дунёни вайронага айлантираётган золимлар”ни кескин қоралади
19:52 / 15.04.2026
Трамп ва Лев XIV баҳси. Воқеалар занжири
16:52 / 14.04.2026
Трамп Рим папасини танқид қилди ва ўзининг Исо қиёфасидаги суратини эълон қилди
16:39 / 26.12.2025