Покистон томонига кўра, мамлакатнинг турли шаҳарларига ҳужум қилган ҳиндларнинг 25 та дрони йўқ қилинган. Ҳиндистон ҳам рақибнинг дронлари ва ракеталарини «зарарсизлантиргани»ни маълум қилди.

«Бу Ҳиндистоннинг навбатдаги ҳарбий тажовузи», – деди Покистон армияси расмий вакили Аҳмад Шариф Чаудҳри.

Ўз навбатида, Ҳиндистон томони ҳам ўз ҳудудига учиб келаётган Покистон дронлари ва ракеталарини «зарарсизлантиргани»ни маълум қилди.

Shaheen-III ўрта масофали баллистик ракетаси 2016 йил 23 март куни Покистон кунида Исломободдаги ҳарбий парад пайтида намойиш этилганди. Фото: Getty Images

BBC ҳарбий қудратига кўра бу икки давлат армиялари нисбати қандай эканини кўриб чиқди.

Дронлар

Ҳиндистон ўтган йили АҚШ Давлат департаменти билан 31 та дрон (MQ-9B SkyGuardian жанговар дронлари ва MQ-9B SeaGuardian (HALE) денгиз дронлари) сотиб олишга келишиб олган эди. 
General Atomics Aeronautical Systems

Иккала давлат ҳам дронлар паркини кенгайтирмоқда – ҳам импорт қилиш орқали, ҳам ўз технологиялари ва ишлаб чиқаришини ривожлантириш ҳисобига. Ҳиндистон дронлар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Ҳарбий эксперт Раҳул Беди BBC билан суҳбатда айтишича, бир неча йилдан сўнг Ҳиндистон армиясида роппа-роса 5000 та йирик дрон бўлади.

2024 йилда Ҳиндистон АҚШ Давлат департаменти билан 31 та дрон – MQ-9B SkyGuardian русумли жанговар дронлар ҳамда SeaGuardian русумли денгиз дронларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.

Покистон Ҳиндистонга қараганда камроқ дронларга эга бўлса-да, унинг ҳарбий дронлари кузатув, разведка ва нишонга олиш каби турли имкониятларга эга.

Покистон дронларининг асосий афзаллиги улардан жанговар ҳаракатларда фойдаланиш бўйича тўпланган тажрибадир. Хусусан, Покистоннинг Buraq русумли учувчисиз учоғи 2015 йилдан бери аксилтеррор операцияларида қўллаб келинмоқда.