Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
Ўзбекистонда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида 23 та янги лойиҳани амалга оширилади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар беришича, Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган Осиё тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг 58 йиллик йиғилишида 2025–2026 йиллар учун умумий қиймати 3,6 миллиард доллар бўлган 23 та янги лойиҳани амалга ошириш дастури имзоланди.
Лойиҳалар таълим, ичимлик суви таъминоти, транспорт ва молиявий-техник ёрдам соҳалари каби ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишларини қамраб олади.

Ташрифнинг асосий натижаси — 2025–2026 йиллар давомида ОТБ Бошқарувчилар кенгаши раиси ваколати Ўзбекистонга ўтиши ҳақида расмий эълон қилиниши бўлди. Тадбирда қатнашган Жамшид Хўжаев кенгаш раиси сифатида тасдиқланди.
Мавзуга оид
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг илк аъзолари эълон қилинди
17:50 / 16.06.2026