Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди
Уни ўчириш учун 12 та ёнғин-қутқарув экипажи 2,5 соат ҳаракат қилди.
Тошкент шаҳри, Сергели туманида 14 май куни содир бўлган катта ёнғин бартараф этилди.
ФВВ хабарига кўра, 14 май куни соат 11:03 да Сергели тумани, Нилуфар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Хабарга асосан, соат 11:05 да 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб борган ва уни бартараф этишга киришган.
Ёнғин соат 12:15 да қуршаб олинган ва соат 13:31 да батамом ўчирилган.
Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этиш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазири Б.Қудратхўжаев ва унинг биринчи ўринбосари С.Зупаров бошчилигида амалга оширилди.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ёнғинни келтириб чиқарган сабаблар ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026