Брянскда йўловчи поезд устига кўприк қулади. Қурбонлар бор
Брянск областида остидан йўловчи поезд ўтаётган кўприк қулаб тушди. Етти киши ҳалок бўлиб, 28 киши шифохонага ётқизилган. Телеграм-каналлар кўприк таянчи портлатилгани ҳақида ёзмоқда.

Фото: РИА Новости / Sputnik / Profimedia
31 май куни кечқурун Брянск области Вигоничский районида автомобил кўприги қулади, бу вақтда унинг остидан «Климов — Москва» йўловчи поезди ўтаётганди.
Россия темирйўл департаменти хабарига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 22:44 да Брянск областидаги «Пилшино - Вигоничи» бир йўлли перегонида рўй берган. Бу ерда темирйўл федерал миқёсдаги А-240 автомобил йўли билан кесишади. Кўприкдан бу вақтда юк машинаси ўтаётган бўлган.
Поезд қулаган кўприк конструкциясига урилган, натижада локомотив ва тўртта вагон издан чиқиб кетган.
Маҳаллий расмийларга кўра, авария оқибатида етти киши ҳалок бўлиб, яна 69 киши жароҳатланган. Жароҳатланганлардан 47 нафари шифохонага ётқизилган, улардан уч нафари, жумладан, бир бола оғир аҳволда қолмоқда. Кўприк қулаши оқибатида «Мираторг» компанияси маҳсулотларин ташиган юк машинаси ҳайдовчиси ҳам жароҳатланган.
«Климов — Москва» поезди йўловчилари учун Вигоничи станциясида вақтинча жойлаштириш пункти ташкиллаштирилган. 1 июн тонгида улар захира поезди орқали Москвага юборилган. Йўловчиларнинг харажатлари қоплаб берилиши ваъда қилинган.
Москва темирйўллари телеграм-каналида йўловчи поезд издан чиқиб кетиши «транспорт фаолиятига ноқонуний аралашув натижасида автомобил кўпригининг оралиқ қурилмаси қулаши» туфайли рўй бергани хабар қилинди. Кейинроқ хабар таҳрирланиб, «ноқонуний аралашув» жумласи олиб қўйилди.
Кучишлатар идораларга яқин ҳисобланган Baza, Mash, 112 ва Shot телеграм-каналлари ҳодисадан кейин берган дастлабки хабарларда кўприк қулашига устунларни портлатиш сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилган. Поезд портловчи қурилма ўрнатилган шпалларни босиб ўтгани ҳақидаги версия ҳам пайдо бўлган. Телеграм-каналлар «ҳарбий мухбирлар» май ойи охирида Вигоничи районида бир гуруҳ украиналик диверсантлар аниқлангани ҳақида тарқатган хабарларни ҳам эслаган.
1 июн тонгида Брянск области губернатори Александр Богомаз амалда бу маълумотни тасдиқлади. «388 нафар йўловчи бўлган Климов-Москва поезди ўтаётган кўприк портлатилди. Ҳозиргача етти киши ҳалок бўлгани, уч бола жароҳатлангани маълум», — деган Богомаз «Россия 24» телеканали эфирида.
Климово шаҳри ва Климов станцияси Брянск областининг жануби-ғарбий қисмида, Украина чегараси яқинида жойлашган. Йўлнинг қулаб тушган қисми Брянскдан олдин жойлашган бўлиб, поезд соат 23:00 дан кейин тўхташи керак эди.

1 июнга ўтар кечаси Курск областида яна бир кўприк қулаб тушди. Фавқулодда ҳодиса Железногорск районида Тросна-Калиновка йўлининг 48-километрида содир бўлди, деб хабар берди регион губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн.
Унинг сўзларига кўра, кўприк юк локомотиви ўтаётганда қулаб тушган, поезднинг бир қисми кўприк остидаги автомобил йўлига тушган. Натижада тепловоз ёниб кетган, ёнғин зудлик билан бартараф этилган. Машинистлар бригадасини касалхонага олиб кетишган. Улардан бирининг оёқлари шикастланган.
Кўприк остидаги автомобил йўлида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган. Кўприк қулаши сабаблари аниқланмоқда, дея қўшимча қилган Хинштейн.
Shot ва Baza нашрлари Брянскдаги каби Курск областидаги кўприк ҳам портлатилган бўлиши мумкинлигини ёзишган. Телеграм-каналларга кўра, қўлбола бомба кўприк конструкциясига ўрнатилган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил 48 соат ичида Ғазога 26 маротаба ҳужум қилди
Жаҳон | 08:45
-
Саудия компанияси Ўзбекистонда шамол электр станциялари учун турбина ва қанотлар ишлаб чиқаради
Ўзбекистон | 08:34
-
Ҳўрмуз бўғози орқали нефт ташиш нархи кескин тушиб кетди
Жаҳон | 08:32
-
Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
Ўзбекистон | 08:30
Мавзуга оид

12:20 / 02.06.2025
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди

09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди

09:18 / 22.08.2024
Россия: Украина қуролли кучлари Брянск вилоятига киришга ҳаракат қилди

12:03 / 09.12.2023