Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Сергели тумани Мирзо Турсунзода-Меҳригиё кўчалари чорраҳасида "Дамас" ва скутер тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Жорий йилнинг 2 июн куни соат 23:50 ларда Сергели тумани Мирзо Турсунзода-Меҳригиё кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, "Дамас" русумли транспорт воситаси ва скутер мототранспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида скутер мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026