UZTELECOM ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалар — нафақадаги фуқаролар, ногиронлиги бор шахслар ҳамда “Темир дафтар” тизимига киритилганлар учун мўлжалланган янги «Muruvvat» тариф режасини ишга туширди. Бу тариф нафақат навбатдаги алоқа хизмати, балки масъулият, ҳурмат ва чин дилдан бўлган ғамхўрлик натижасидир.

Сўз билан эмас, амалда ғамхўрлик қилиш вақти келди
Технологиялар ҳаётимизни қулайлаштирмоқда, аммо уларнинг ҳақиқий қиймати — барча қатламлар учун тенг имкониятлар яратишидадир. Нафақадаги инсонлар, ногиронлар ёки ёрдамга муҳтожлар ҳам рақамли жамиятдан четда қолмаслиги керак.
«Muruvvat» бу — чин дилдан кўрсатилган эътибор, ҳар бир инсон учун муҳим бўлган алоқа воситаларини арзон ва қулай шаклда тақдим этишдир.
«Muruvvat» тариф режасида нималар мавжуд?
Тариф мазмуни кундалик эҳтиёжлар асосида шакллантирилган ва имкон қадар арзонлаштирилган:
• Бепул уланиш — тарифга уланишда ҳеч қандай бошланғич тўлов талаб этилмайди.
• Ойига атиги 25 000 сўм — бу ҳажмдаги хизматлар учун бозордаги энг мақбул нархлардан бири.
• Ўзбекистон бўйлаб 500 дақиқа — фарзандлар, набиралар, дўстлар ёки зарур хизматлар билан доимий алоқада бўлиш учун.
• 5 ГБ интернет — мессенжерлар орқали мулоқот қилиш, онлайн хизматлардан фойдаланиш ва янгиликлар билан танишиш учун.
• Тas-IХ ва Uz-IХ тармоқларида 10 ГБ — давлат порталлари, таълим платформалари, маҳаллий видеохостинглар ва янгилик сайтларига барқарор кириш имконияти.













