Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга 75 млн сўм жарима қўлланди
«Ўзэнергоинспекция» Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбир ўтказилди.
Унда, Қувасой шаҳрида жойлашган «М.» МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-80 ва АИ-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикаси 940-сонли қонунининг 43-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 75 миллион сўм миқдорида (реализация қилинган нефт маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида) жарима қўлланди.
Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефт маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.
Мавзуга оид
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
23:08 / 09.04.2026
“Вақт йўқотяпмиз” — ҳайдовчилар заправкаларда нақд тўловнинг тўхтатилгани ҳақида
09:04 / 03.04.2026