Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент топшириғига биноан Қўшработдаги ўқувчилар учун 17 та янги мактаб-автобуси тақдим этилди - Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятидаги 71-мактабда бўлди.
Ушбу зиё маскани ёрқин натижаларни намоён этмоқда: битирувчилар орасида медал олаётган ва халқаро таълим муассасаларига ўқишга кираётган ёшлар кўп. Ўтган йили эса мазкур даргоҳнинг барча битирувчилари олий ўқув юртлари имтиҳонидан ўтиб, талабаликка қабул қилинди.
"Ушбу мактабни ва Самарқанддаги бошқа мактабларни аъло баҳолар билан битирган ўқувчиларга олтин медалларни топшириш менга катта мамнуният бағишлади", дейди Саида Мирзиёева.

Президент топшириғига биноан Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та янги мактаб-автобуси тақдим этилди. Ушбу ажойиб совға тумандаги 20 та олис мактабда таҳсил олаётган 750 нафардан зиёд ўқувчига хавфсиз ва қулай тарзда ўз синфхоналарига етиб бориш имконини беради.

"Биз ҳар бир бола, қаерда яшашидан қатъий назар, сифатли, замонавий ва муносиб таълим олиш имкониятига эга бўлишини жуда истаймиз ҳамда бунга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни йўналтирамиз", деди президент ёрдамчиси.

Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
18:49 / 04.06.2026