Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг махсус вакили Келлог Минскда Лукашенко билан учрашди
Келлог бу ташрифни Россия ва Украина ўртасида яқинда боши берк кўчага кириб қолган тинчлик музокараларини қайта тиклаш учун эҳтимолий имконият сифатида кўрмоқда.
Беларус президенти Александр Лукашенко Минскда АҚШ президентининг Россия ва Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог билан учрашди; музокаралар Мустақиллик саройида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Белта давлат агентлиги хабар берди.
«Жаноб генерал, сиз билан учрашганимдан жуда хурсандман. Умид қиламанки, суҳбатимиз жуда самимий ва очиқ бўлади. Акс ҳолда, учрашувдан нима фойда? Агар биз бир-биримиз олдида ақлли ва айёр бўлсак, натижага эришолмаймиз», деб Лукашенко сўзларини келтирди агентлик.
Келлог, ўз навбатида, «биз жуда хавфли даврда яшаяпмиз, агар доно ва адолатли бўлмасак, инқирозлар кескин кучайиши ва кўпайиши мумкин», деди.
«Жаноб генерал, мен сизга ваъда бераманки, Беларус ҳудудида тўлиқ хавфсиз бўласиз ва бу вақт ичида нафақат Беларусда, балки бизнинг атрофимизда ҳам кескинлашув бўлмайди», деб жавоб берди Лукашенко.
Музокараларнинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмади.
Reuters хабарига кўра, Келлог бу ташрифни Россия ва Украина ўртасида яқинда боши берк кўчага кириб қолган тинчлик музокараларини қайта тиклаш учун эҳтимолий имконият сифатида кўрмоқда.
Келлог сўнгги йилларда Беларусга ташриф буюрган энг юқори мартабали АҚШ расмийсига айланди. 2020 йил феврал ойида, Доналд Трампнинг биринчи муддати давомида Давлат котиби Майк Помпео Беларусга ташриф буюрди. Бу АҚШ Давлат котибининг 1993 йилдан бери Минскка илк ташрифи бўлди.
Беларусдаги президентлик сайлови, мамлакатдаги кенг кўламли норозилик намойишлари ва қатағонлардан сўнг Трампнинг АҚШ раҳбари сифатидаги вориси, демократ Жо Байден Беларусга нисбатан сиёсатни ўзгартирди. 2022 йилда, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинидан сўнг, АҚШ Минскдаги элчихонаси ишини тўхтатди.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026