Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда биометрик маълумотларини топширмаган мигрантлар мобил алоқадан маҳрум қилинади
Мобил алоқани ўчириш босқичма-босқич амалга оширилади: дастлаб, халқаро ва шаҳарлараро қўнғироқлар блокланади ва интернет тезлиги пасаяди, 30 кундан кейин эса алоқа бутунлай узилади.
2025 йил 1 июлидан бошлаб, Россия Ягона биометрик тизимида (ЕБС) рўйхатдан ўтмаган хорижлик фуқаролар учун мобил алоқани босқичма-босқич ўчириш бошланади. Бу ҳақда Россия рақамли ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, Россия SIM-карталаридан фойдаланувчи барча хорижликлар биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўз шахсини тасдиқлаши ва уларни Давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказиши шарт. Рақамли ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, 2 миллиондан ортиқ хорижий фуқаролар аллақачон ЕБС орқали рўйхатдан ўтган ва янги қоидалар бўйича шартномани қайта расмийлаштирган.
2025 йил 1 январдан бошлаб, хорижликлар фақат биометрик маълумотларни топшириб, СНИЛС расмийлаштириб, «Госуслуги» тизимида аккаунт очганидан сўнг алоқа операторлари билан шартнома тузиши мумкин. Бир кишига кўпи билан 10 та SIM-картани рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган. Илгари рўйхатдан ўтган рақам эгалари учун биометрик маълумотларни топшириш муддати 1 июлда тугайди.
Мобил алоқани ўчириш босқичма-босқич амалга оширилади:
- уч ойдан ортиқ вақт давомида фаол бўлмаган рақамлар дарҳол ўчирилади;
- фаол рақамлар учун аввал халқаро ва шаҳарлараро қўнғироқлар блокланади ва интернет тезлиги пасаяди, 30 кундан кейин эса абонент шартномани узайтиришга улгурмаса, алоқа бутунлай узилади.
Шартномани янгилаш учун Россияда бўлган чет элликлар «Госуслуги» орқали ўз номига расмийлаштирилган рақамлар сонини «Сим-карты» бўлими орқали текшириши керак. Ортиқча рақамлар бўйича шартномани бекор қилиш талаб этилади. Қолган рақамлар учун алоқа салонига мурожаат қилиш ва ЕБС биометрик маълумотлар орқали шахсни тасдиқлаш лозим.
30 июндан бошлаб Россияга энди кираётган хорижликлар учун рақамли профил амал қилмоқда: энди улар ruID мобил иловаси орқали кириш аризасини топшириши ва биометрик маълумотларни олдиндан рўйхатдан ўтказиши мумкин. Чегарада эса профил, жумладан СНИЛС ва «Госуслуги» аккаунти ҳам яратилади.
Мавзуга оид
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026