Жаҳон | 17:45 / 04.07.2025
5443
1 дақиқада ўқилади

Чехияда блэкаут юз берди

Блэкаут Праганинг катта қисмига таъсир кўрсатди. Хусусан, пойтахтда метро ҳаракати тўхтаб қолди, юзлаб одамлар лифтлар ичида қолиб кетди.

Фото: REUTERS

Чехияда электр энергияси таъминотида кенг кўламли узилиш содир бўлди, деб хабар беради Novinky.cz.

Блэкаут Праганинг катта қисмига таъсир кўрсатди. Натижада метро ҳаракати бутунлай, шунингдек, трамвай ва троллейбус тармоқлари қисман тўхтаб қолди.

Юзлаб одамлар лифтлар ичида қолиб кетгани айтилмоқда. Бундан ташқари, кўплаб банкоматлар ишлашдан тўхтаган. Блэкаут Прага аэропортига таъсир кўрсатмаган.

Электр энергияси таъминотининг узилиши Чехиянинг бошқа ҳудудларида, масалан, Млада-Болеслав, Усти над Лабем, Градескралове шаҳарларида ҳам кузатилди.

Блэкаутга энерготизимдаги техник носозлик сабаб бўлган, ҳозирда вазият ўрганилмоқда.

Май ойида Испания ва Португалияда электр энергияси таъминотида кенг кўламли узилишлар кузатилганди. Ўшанда айрим минтақалар беш соатгача светсиз қолган эди.

Мавзуга оид