Техас штатининг марказий қисмида кучли ёмғирлар ортидан сув тошқини юзага келди. 4 июлга ўтар кечаси ва тонгда ҳудудга бир ойлик нормадаги ёғин тушди. Ҳант шаҳри ҳудудида юз йилдан буён кузатилмаган ёмғир ёғди, деб ёзади CNN. Дарёда сув сатҳи кескин кўтарилиб, соҳилбўйи ҳудудларни сув босган.

Маҳаллий расмийларга кўра, Керр округида камида 32 киши ҳалок бўлган, шундан 14 нафари болалар. Болаларнинг ёшлари тўғрисида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Шунингдек, Гуадалупе дарёси бўйидаги Ҳант шаҳрида Camp Mystic номли христианларнинг ёзги лагерига дам олишга келган 27 қиз бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, дарёда сув сатҳи икки соат ичида олти метрга кўтарилганди. Техас вице-губернатори Дэн Патрик қизлар ҳақида маълумот йўқлиги факти улар ҳалок бўлганини англатмаслигини айтиб ўтган.

Техасда кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси бошланган, жабрланган ҳудудлардан камида 237 киши эвакуация қилинган, уларнинг кўпчилиги вертолётларда олиб кетилган. Метеорологларнинг прогнозларига кўра, кучли ёмғирлар ёғишда давом этади.

Қуйида 4 июл куни Техасда олинган суратлар келтирилади.

Кервилл шаҳрида Гуадалупе дарёси бўйида сув тошқини оқибатлари
Eric Gay / AP / Scanpix / LETA
Ингрэм шаҳрида сув тошқини бошланганидан кейинги дастлабки соатларда қидирув-қутқарув операцияси
Michel Fortier / The San Antonio Express-News / AP / Scanpix / LETA
Кервиллда Гуадалупе бўйидаги вайронгарчилик
Eric Gay / AP / Scanpix / LETA
Кервиллда Гуадалупе дарёси ўзанидаги тошқин
Eric Vryn / Getty Images
Керр округидаги Гуадалупе дарёси ёқасида қорамол жасади