Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев Швеция миграция вазири Йохан Форсселл билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, вазир Йохан Форсселл Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади ва икки томонлама муносабатлардаги ижобий динамика қайд этди.
Учрашув давомида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик, мобиллик ва реадмиссияга оид ҳукуматлараро битим тузиш, визани соддалаштириш тартиблари ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари хусусида атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.











