Жамият | 13:31 / 08.07.2025
5954
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ЙТҲ юз берди, жароҳат олганлар бор

Пискент туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот тақдим этилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Бугун, 8 июл куни соат тахминан 09:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманларини боғловчи маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлининг 14-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Damas ва Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида ўзаро тўқнашган.

ЙТҲ натижасида 3 нафар ҳаракат иштирокчилари турли кўринишдаги тан жароҳатларини олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид