2025 йилнинг январ-май ойларида 4,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 млн нафарга ёки 48,2 фоизга ошган.
Туристларнинг мамлакатлар бўйича тақсимоти қуйидагича:
- Қирғизистон –1,2 млн нафар;
- Тожикистон – 993,7 минг нафар;
- Қозоғистон – 889,6 минг нафар;
- Россия – 334,3 минг нафар;
- Афғонистон – 199,2 минг нафар;
- Туркманистон – 142,5 минг нафар;
- Туркия – 65,8 минг нафар;
- Хитой – 51,9 минг нафар;
- Ҳиндистон – 28,5 минг нафар;
- Италия – 17,4 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 201,1 минг нафар.











