Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза топширди
Арманистон аллақачон Шанҳай ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи мақомига эга. Энди у ушбу ташкилотнинг тўлиқ аъзоси бўлишни хоҳлаяпти.
Арманистон Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлиш учун ариза берди. «Ҳа, биз ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза бердик. Бу бизнинг мувозанат ва мувозанатлаштириш сиёсатимизга тўғри келади», деди бош вазир Никол Пашинян Ереванда ўтказилган матбуот анжуманида.
Унинг эслатишича, Арманистон аллақачон ШҲТда кузатувчи мақомига эга. «Бошқача айтганда, биз нолдан пайдо бўлганимиз, у ерда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаганимиз ва бирдан ташкилотга аъзо бўлишга қарор қилганимиздек эмас», — деди Пашинян. Унинг таъкидлашича, Арманистон расмийларининг қарори «ташкилотда рўй бераётган муҳим ва таркибий ўзгаришлар» билан ҳам боғлиқ, чунки ШҲТда «кузатувчи ёки ассоциацияланган аъзолик мақомини бекор қилиш масаласи» муҳокама қилинмоқда.
Аввалроқ Арманистон ТИВ мамлакат ШҲТга аъзо бўлиш истагини билдирганини маълум қилганди. «Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг асосий тамойиллари, яъни ҳудудий яхлитлик, куч ишлатмаслик ва чегаралар дахлсизлиги туфайли Арманистон Республикаси ШҲТга аъзо бўлиш истагини билдирди», — дейилади вазирлик баёнотида.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
16:54 / 09.06.2026
«50 фоиздан кам». Россия телеканаллари Пашиняннинг ғалабасини «тан олмади»
09:00 / 09.06.2026
Арманистон европача келажакни танлади — ЕИ раҳбарлари
09:00 / 08.06.2026