Yandex Books сервисида 250 мингдан ортиқ турли тиллардаги электрон ва аудио китоблар мавжуд: классик, илмий-оммабоп ва фантастика жанридаги асарлардан комиксларгача, шу жумладан Asaxiy Books, «Янги Аср Авлоди», «Болалик кунларимда» каби Ўзбекистоннинг етакчи нашриётларининг китоблари ҳам.
"Биз учун одамларнинг хизматларимиздан ўз она тилида қулай фойдаланиши муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли Yandex Books жамоаси интерфейсининг замонавийлигига ва ўзбек тилидаги сифатли контентга алоҳида эътибор қаратади. Бу, ўз навбатида, миллий медиа муҳитининг ривожланишига ҳам ҳисса қўшади”, — дея таъкидлади Yandex Uzbekistan раҳбари Иззат Шукуров.
Yandex Books мобил иловаси ва веб-сайт интерфейси ўзбек тилига мослаштирилди. Бундан олдин сервис миллий нашриётларнинг ўзбек тилидаги китоблари витринасини ишга туширган эди.
Илк бор ўзбек тилидаги Yandex Books 2025 йилнинг июн ойида Тошкент халқаро инвестиция форумида (ТХIF) тақдим этилган эди.

Ўзбек тилида нималарни ўқиш мумкин?
Yandex Books сервисида аллақачон ўзбек тилидаги 900 дан ортиқ китоб мавжуд: классик ва замонавий хорижий адабиёт таржималари, ўзбек классикаси ҳамда ўзбекистонлик замонавий муаллифларнинг асарлари. Бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар, болалар китоблари, буюк шахсларнинг таржимаи ҳоллари, бизнес ва шахсий ривожланиш ҳақидаги бестселлер китоблар, кино, пазандачилик ва мусиқа ҳақидаги асарлар ҳам жамланмадан ўрин олган. Ўзбек тилидаги адабиётлар рўйхати мунтазам равишда тўлдириб борилади.
Мобил илова ёки веб-версияда китобларни нафақат қидирув функцияси орқали, балки мавзу бўйича ҳам танлаш имконияти бор. Бу ерда мавзулар, жанрлар ва ҳатто турли ҳаётий вазиятлар учун адабиётлар, шунингдек, таниқли инсонларнинг тавсиялари жойлаштирилган бўлимлар мавжуд. Қуйида шундай тўпламларга бир нечта мисоллар келтирилган:







