Низомга кўра, иш вақтининг нормал давомийлиги 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ишларни бажариш жойи хизмат кўрсатилаётган асосий иш жойидан ташқарида бўлса, мазкур тоифадаги ходимларнинг 24 соатда босиб ўтган йўлининг 8 соати бевосита уларнинг иш вақтига қўшилади.

Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темирйўл транспорти ходимларининг иш вақтига қуйидагилар киради: 

🔹 ишга тайёргарлик кўриш вақти, шу жумладан, йўл-йўриқдан ўтиш вақти; 
🔹 ишдан олдинги тиббий кўрикдан ўтиш вақти;
🔹 асосий меҳнат вазифаларини бажаришга бевосита сарфланадиган вақти;
🔹 асосий иш жойидан хизмат кўрсатилаётган иш жойига йўловчи сифатида бориш ва ундан қайтиш ҳамда кутиш вақти;
🔹 ходимга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларда унинг бўш туриб қолган вақти.