Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда юк машинаси ЙТҲ жойида ишлаётган инспекторлар машинасини уриб юборди
Оҳангарон туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли патрул автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фото: Видеодан кадр
Бугун, 23 июл куни соат таҳминан 05:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг 39-километрида 1969 ва 1992 йилларда туғилган ҳайдовчилар бошқарувидаги Gentra ва Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида инсонлар жароҳат олишига сабаб бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга Lacetti русумли хизмат автомобилида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб борган ва йўл-транспорт ҳодисасини расмийлаштириш ва ушбу жойда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида патрул автомобили маёқчаларини ёққан ҳолда қатнов қисмининг ўнг бўлагига жойлаштирган.
Шундан сўнг, 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Р.А. HOWO русумли юк автомобилини Тошкент-Олмалиқ йўналишида бошқариб келиб, тажрибасизлиги ҳамда эътиборсизлиги натижасида Lacetti русумли патрул автомобили ён қисмига бориб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу ҳолатда ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган. Иккала йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:52 / 02.03.2026
Бектемир туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:47 / 27.02.2026
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
08:26 / 27.02.2026
“Кичкина жарима билан қутулиб кетдик” — ЙПХга бўйсунмаган BMW'даги шахс қоидабузарлигидан фахрланишини айтди
16:49 / 26.02.2026