Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда "Ягона инвестиция платформаси" ахборот тизими жорий қилинади
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш вазифалари тасдиқланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган "Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорда сўз боради.
Ҳужжатда 2025 йил 11 июн куни ўтказилган Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлиси доирасида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгиланган.
Жумладан, давлат раҳбари ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлисида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси ва Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланмоқда.
Бунда Хорижий инвесторлар кенгашига унинг ҳузурида йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил қилиш ҳамда уларнинг таркибига вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ходимлари)ни жалб қилиш ҳуқуқи бериляпти.
Қарорда кенгаш котибияти ва ишчи гуруҳлар фаолиятини такомиллаштириш муҳимлиги таъкидлаган ва кенгаш аъзолари ҳамда халқаро молия институтларининг таклифлари инобатга олинган.
Қайд этилишича, кенгаш котибияти нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади ва унинг аъзолигига халқаро молия институтларини ҳам жалб қилинади.
Кенгаш котибияти хорижий инвесторлар билан тўғридан тўғри ишлаш орқали мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция маблағларини жалб қилишга кўмаклашади.
Давлат раҳбари томонидан имзоланган қарорга мувофиқ эндиликда "Ягона инвестиция платформаси" ахборот тизимини жорий қилинади.
Мавзуга оид
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг илк аъзолари эълон қилинди
17:50 / 16.06.2026