Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мерц ЕИ ва АҚШ савдо битимини олқишлади
Европа АҚШ билан савдони танлади, гарчи у ўз манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин бўлса-да, аммо бундан ҳамма манфаат кўради, деди Германия канцлери.
Вашингтон ва Брюссел 27 июл, якшанба куни кечқурун эълон қилган Европа Иттифоқи-АҚШ савдо келишуви «трансатлантик савдо алоқаларининг кераксиз кескинлашувидан» узоқлаштиради ва Европа Иттифоқининг бирлиги ва машаққатли меҳнати «ўз самарасини берганини» кўрсатди. Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц маълум қилди — унинг сўзларидан канцлер матбуот котибига таяниб, AFP агентлиги иқтибос келтирмоқда.
Мерцнинг сўзларига кўра, келишув «Германиянинг экспортга йўналтирилган иқтисодиётига жиддий зарба бериши мумкин бўлган савдо можаросининг олдини олишга» имкон берди. Бу, айниқса, автомобил саноати учун тўғри келади, бунда Трамп томонидан илгари жорий қилинган божхона тўловлари деярли икки бараварга – 27,5 фоиздан 15 фоизгача камайтирилади. Айнан шу соҳада келишув «энг муҳим аҳамиятга эга», деди Мерц.
Европаликлар ўзларининг «асосий манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин эди, гарчи мен трансатлантик савдони янада соддалаштиришни истардим», деб канцлер сўзларини келтиради AFP. «Барқарор ва башорат қилинадиган савдо муносабатларидан ҳар икки томон ҳам – Атлантиканинг бу томонида ҳам, бошқа томонида ҳам бизнес ва истеъмолчилар учун бозорга кириш имкониятидан ҳамма манфаат кўради», деб ҳисоблайди немис сиёсатчиси.
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 27 июл куни кечқурун ЕИ ва АҚШ ўртасида савдо келишувига эришганини эълон қилди. Бу Трамп апрел ойида АҚШнинг бошқа кўплаб иқтисодий ҳамкорлари қатори Европа Иттифоқига қарши бошлаган савдо урушига чек қўйиши керак. Унинг навбатдаги босқичи 1 августдан бошлаб, Европа Иттифоқидан АҚШга импорт божлари 30 фоизга етиши кутилган эди.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
18:19 / 08.07.2026