Президент Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Хитой раиси Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.

29 июл куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Тошқинлар туфайли шаҳарда 80 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Юзлаб авиарейслар кечиктирилди ёки бекор қилинди, ёғинлар темирйўл фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатди.