Бу ўзгаришлар Президентнинг 2023 йил 1 январда кучга кирган ПҚ-393-сонли Қарори туфайли рўй берди. Ҳужжат жаҳон брендлари товарларининг импортига божни аввалги 20–40% дан 5–7,5% га туширди, бу эса қуйидагиларни таъминлади:

• чакана нархлар арзонлашуви;

• ассортимент кенгайиши;

• расмий дўконларда асл маҳсулотлар топиш имконияти;

• қалбаки маҳсулот хатарини бартараф этиш – импортчилар товарлар асллигини тасдиқлашлари шарт.

 2025 йил 1 июль ҳолатига, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги имтиёзли импорт ҳуқуқини қўлга киритган 473 та халқаро брендни рўйхатга олган. Улар сирасида Sandro, Maje, Pinko, Twinset, Peserico, Hugo, Under Armour, Karl Lagerfeld, The North Face ва бошқалар бор.

Имтиёз бозорни қандай ўзгартирди?

ПҚ-393 қарори қудратли ўсиш драйвери бўлди. Чунончи, 2024 йилда Ўзбекистонда биринчи марта Inditex гуруҳи биттада 7 та брендни очди: Zara, Zara Home, Massimo Dutti, Bershka, Oysho, Pull & Bear, Stradivarius. Барча брендлар ўз дўконларини Tashkent City Mallʼда жойлаштирдилар.

Бугунги кунда Tashkent City Mallʼдаги 100 дан зиёд бренд маҳсулотни пасайтирилган ставкаларда импорт қилиб, харидорларга Европа, БАА ва МДҲ билан қиёсласа бўладиган нархларни таклиф этмоқда.

Масалан, Calvin Klein полосининг нархидаги тафовут, қиёслаш мамлакатига қараб, Ўзбекистон фойдасига $5,05 дан $19,30 гачани ташкил қилади. Шу сингари, Boss полоси маҳаллий бозорда БААдагига қараганда $4,58 га ва Қозоғистондагига қараганда $24,85 га арзон, Туркиядаги билан бир нархда сотилади. Европада бу поло $3,99 га арзон, лекин хорижий сайтлардан харид қилишда товар нархига етказиб бериш қиймати ва воситачи комиссияси ҳам қўшилишини инобатга олиш лозим. Бу харажатлар ҳисобга олинса, мамлакат ичидаги шопинг оқилона танловга айланади.

Параллель равишда люкс русумлар билан фаол музокаралар олиб борилмоқда – Ўзбекистон халқаро ритейл харитасида тобора яққолроқ намоён бўлмоқда.