Ўзбекистон | 12:00 / 15.10.2025
5665
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Tashkent City Mall III чорак якунларини чиқарди: 90 фоиз халқаро брендлар пасайтирилган божхона ставкаларида ишлайди

2025 йил учинчи чорагида Ўзбекистонга имтиёзли импорт учун берилган сертификатлар сони 129 донага (465 дан 594 тагача) ўсди. Бу бренд товарларни рақобатбардош нархларда сотиш имконини берди.

Фото: Tashkent City Mall

Божхона божларининг пасайтирилиши Ўзбекистон чакана бозорининг ўзгаришига туртки бўлди. Ўзбекистон президентининг 2023 йил 1 январдан кучга кирган ПҚ-393-сонли қарори бренд товарларни олиб киришнинг янги, истеъмолчи учун фойдалироқ бўлган шартларини белгилади. 20-40 фоизлик божлар биттада 5-7,5 фоизга тушди. Бу бозорга халқаро брендлар кириб келишини таъминлади ва чакана нархлар тушишига хизмат қилди.

Ушбу ислоҳотларнинг ёрқин намунасини Tashkent City Mallʼда кўриш мумкин. Савдо-кўнгилочар марказнинг хабар беришича, учинчи чорак якунларига кўра, 140 та бутикдан 90 таси имтиёзли импорт механизмидан фойдаланади. Шунингдек, савдо нуқталарининг сони ҳам ортиб бормоқда. Масалан, охирги чоракда дўкон очган янги ижарачилар қаторида Max&Co ва Guess брендлари мавжуд.

Tashkent City Mall кўрсаткичлари мамлакат бўйича умумий динамикага мувофиқ келади. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига имтиёзли импорт учун 594 та сертификат берилган. Қиёслаш учун: 1 июлда бундай сертификатлар сони 465 та эди. 2025 йил учинчи чорагидаги ўсиш 129 донани ташкил қилди.

Импортнинг янги шартлари импортчиларга ички истеъмолчи учун рақобатбардош нархларни таклиф этиш имконини берди. Масалан, Tashkent City Mallʼда:

●      Oysho шалвари $45,54, Қозоғистонда — $43, БААда — $54,22;

●      Кардиган DeFacto — $20, Қозоғистонда — $20, Туркияда — $21,52;

●      Urban Sneakers’дан Gazelle кроссовкалари — $147,41, Қозоғистонда — $145,46, БААда — $149,59, Туркияда — $155,51;

●      Лаб бўёғи Kiko Milano — $16,13, Туркияда — $20,77, Қозоғистонда — $17,49.

Ҳисобга олиш керакки, Ўзбекистон ичида солиштирса бўладиган ёки пастроқ нархлар белгиланиши баробарида харидорлар етказиб бериш ва воситачилар комиссиясига қўшимча харажатлардан, шунингдек, товарни ўлчаб кўриш ёки қайтариб бериш билан боғлиқ хатарлардан холи бўлади. Бундан ташқари, талабларга кўра, импортчилар маҳсулот аслиятини тасдиқлашлари шарт, бу эса контрафакт олиб кириш эҳтимолини камайтиради.

Tashkent City Mall вакилларининг кутилмаларига кўра, 2025 йил IV чорагида имтиёзли режимдан фойдаланувчи брендлар улуши ўсишда давом этади. Ижарачилар тармоғининг кенгайиши ва халқаро компаниялар томонидан барқарор қизиқиш Ўзбекистондаги юксак ўсиш салоҳиятидан далолат беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид