Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА талабалар ҳамда шифокорлар алмашинувини йўлга қўяди
Мамлакат элчихонаси дипломатлари Рас Ал-Хайма амирлигида RAK Hospital компанияси бош ижрочи директори Ашенду Пандей билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида БАА томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар, тиббиёт йўналишида таълим сифатини ошириш, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳаларида амалга оширилаётган дастурлар, шу жумладан, "Янги Тошкент" лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
RAK Hospital компанияси раҳбари мамлакатда бизнес юритиш учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаш баробарида, ҳар икки томон учун манфаатли бўлган янги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Музокаралар натижасида талабалар ва шифокорлар ўртасида алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, уй-жой ва меҳмонхона қурилиши каби лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026