Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев Россияни Озарбойжоннинг Украинадаги энергетика объектларига зарба беришда айблади
Боку ва Киев Россия Озарбойжоннинг Украинада жойлашган SOCAR компаниясига қарашли нефт базасига зарба берганини таъкидламоқда.
Озарбойжон ва Украина президентлари Илҳом Алиев ва Володимир Зеленский телефон орқали мулоқот чоғида Озарбойжоннинг Украинада жойлашган SOCAR компаниясига қарашли энергетика объектларига Россия томонидан қилинган ҳужумни қораладилар. Бу ҳақда Озарбойжон президентининг сайтида маълум қилинди.
Таъкидланишича, томонлар Озарбойжоннинг Украина ҳудудида жойлашган SOCAR компаниясига қарашли нефт омбори ҳамда Украинага Озарбойжондан газ етказиб берувчи компрессор станциясига Россия томонидан авиазарбалар берилганини қоралашган.
Caliber.az нашрининг ёзишича, 8 августга ўтар кечаси Одессадаги SOCAR нефт базасига ҳужум уюштирилган. Россия мудофаа вазирлиги 2 августдан 8 августга қадар Украинадаги “ҳарбий-саноат мажмуасига қарашли корхоналар фаолиятини таъминловчи газ транспорт тизими объектлари” йўқ қилинганини маълум қилди.
Украинада Озарбойжоннинг SOCAR давлат нефт-газ компанияси ваколатхонаси мавжуд. SOCAR Ukraine автомобилларга ёнилғи қуйиш тармоғи ҳамда Одесса, Киев, Харкив, Лвив ва Винницада нефт базаларига эга.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
14:17 / 11.06.2026
Макрон: Зеленский G7 саммитида иштирок этади
16:47 / 10.06.2026