Жаҳон | 01:13 / 14.08.2025
5398
1 дақиқада ўқилади

Telegraph: Трамп Россияга Аляскада минераллар қазиб олишни таклиф қилмоқчи

Нашрга кўра, Америка президентининг яна бир таклифи фуқаро авиацияси самолётлари учун Россияга эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва хизмат кўрсатишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш бўлади.

Фото: Global Look Press

АҚШ Россияга Аляскада камёб минералларни қазиб олишни таклиф қилиш ниятида, деб ёзади The Daily Telegraph. Қайд этилишича, АҚШ етакчиси Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путинга Аляскадаги учрашувда ушбу таклифни бермоқчи.

Нашрга кўра, Америка президентининг яна бир таклифи фуқаро авиацияси самолётлари учун Россияга эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва хизмат кўрсатишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш бўлади. The Daily Telegraph бундай келишув Boeing концерни учун фойдали бўлишини таъкидламоқда.

Нашр суҳбатлашган Британия ҳукумати амалдорининг айтишича, Европа бундай таклифларни "мақбул" деб ҳисоблаши мумкин.

Трамп ва Путин ўртасидаги учрашув 15 август куни Аляска штатининг Анкориж шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Унда Россия-Украина низосини бартараф этиш йўллари муҳокама қилинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид