Таълим | 00:13 / 14.08.2025
42647
1 дақиқада ўқилади

Якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди

Фото: Kun.uz

2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

Танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин.

my.uzbmb.uz сайти орқали: my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.uzbmb.uz сайти орқали: mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

Тест натижалари қайдномаси орқали: Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид