Транспорт вазирлиги хабарига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Эришилган келишувларга кўра, икки давлатнинг тайинланган ташувчиларига Олмаота – Тошкент ва Нур-Султон – Тошкент йўналишларининг ҳар бири бўйича ҳафтасига 42 тагача рейсни амалга оширишга рухсат берилди. Қолган барча йўналишларда ҳафтасига 7 тагача рейс бажаришга рухсат этилди.

Томонларнинг тайинланган авиакомпаниялари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги барча келишилган йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни амалга оширган тақдирда, парвозларнинг рухсат этилган частотаси ҳафтасига 238 та рейсни ташкил этади.

Шунингдек, томонлар мамлакатлар ўртасида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун белгиланган манзиллар сонини кўпайтиришга келишиб олдилар.