Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Россия президенти давлат раҳбарига 15 август куни Анкориж шаҳрида ўтган Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон раҳбари эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаб, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги суръатини сақлаб қолиш ҳамда Ўзбекистон ва Россия корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
- 15 август куни Аляскада Трамп ва Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу уларнинг Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан кейинги биринчи шахсий учрашуви эди. Иккаласи ҳам учрашувни фойдали ва самарали деб атади, аммо аниқ натижалар ҳақида эълон қилмади. «Биз келиша олмаган бир нечта муҳим пунктлар бор. Ҳозирча келишув йўқ», – деди АҚШ президенти.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
08:52 / 04.12.2025