Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон АЭС қуриладиган майдонларнинг сейсмик хавфсизлигини муҳокама қилди
Хавфсизлик, сейсмик барқарорлик, экология масалалари ва атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
18 август куни «Ўзатом» агентлигида Қозоғистон экология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Жўмарт Алиев бошчилигидаги делегация билан «Ўзатом» агентлиги, АЭС қурилиши дирекцияси ва бошқа ташкилотлар билан атом соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга бағишланган амалий учрашув бўлиб ўтди.
«Ўзатом» хабарига кўра, муҳокама чоғида хавфсизлик, сейсмик барқарорлик, экология масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга урғу берган ҳолда, атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
Томонлар икки мамлакатда АЭС қурилиши учун потенциал майдонларнинг сейсмик хавфсизлиги жиҳатларини кўриб чиқдилар.

«Қозоғистон АЭС қурилиши лойиҳасининг мустаҳкам пойдеворини қўйиб, муҳандислик-қидирув ишларига киришганини кўриш биз учун катта қувонч. Биз бу босқичнинг аҳамиятини яхши тушунамиз, чунки ҳозир ўзимиз ҳам АЭС қурилишини амалга оширмоқдамиз. Бу мамлакатларимиз бир-бирига ўхшаш ривожланиш йўлини босиб ўтаётган ўзига хос даврдир ва шунинг учун бизда кўплаб ўзаро боғлиқлик нуқталари мавжуд. Биз тез-тез учрашиб туришимиз, тажриба алмашишимиз ва биргаликда янги уфқларни очишимиз керак — энергетикадан тортиб тиббиётгача, қишлоқ хўжалиги ва сувни тозалашгача, бу ерда ядровий технологиялар халқларимизга фойда келтириши мумкин», деди «Ўзатом» агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев.
Ўзбекистон томони ядровий ва радиациявий хавфсизлик соҳасидаги халқаро ҳуқуқий воситаларни имплементация қилиш бўйича эришилган натижалар ҳақида маълумот берди. Таъкидланишича, Қозоғистон томони Ўзбекистон томонидан хавфсизлик соҳасида кўрилаётган чора-тадбирларни ижобий баҳолади.

Мамлакатлар ўртасида радиациявий хавфсизлик ва маълумотлар алмашинуви соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган радиациявий ва экологик вазиятни мониторинг қилишнинг қўшма тизими масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг авария ҳолатларига тайёргарлигини оширишга имкон берадиган тезкор жавоб механизмларини ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Томонлар ходимлар малакасини ошириш, шунингдек, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:07 / 22.06.2026